Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#ТАРЖИМА • Она билан отанинг фарқи: - Сени ўз жисмида п | Habibim🌿🌸

​​​​#ТАРЖИМА

• Она билан отанинг фарқи:

- Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она!
- Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота!

- Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади;
- Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади.

- Она сенга ҳаёт совға қилади;
- Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади;

- Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради;
- Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради;

- Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади;
- Ота туғулганингдан кейин сени учун доим «тўлғоқда» бўлади;

- Она касал бўлсанг йиғлайди;
- Ота йиғласанг касал бўлади;

- Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади;
- Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади;

- Она меҳр булоғи;
- Ота ҳикмат уммони;

- Она айбингни беркитиб, сендан масъулиятни ўз зиммасига олади;
- Ота сени назорат қилиб, қалбингга масъулият уруғларини экади;

- Она йиқилмаслигингни ташвишида бўлади;
- Ота йиқлганингда қандай туришингни ўргатади;

- Она гўзаллик ва камолот - ойнаси;
- Ота воқеалик ва жиддият - ойнаси;

- Онани Она бўлгач тушунасан;
- Отани Ота бўлганингда танийсан;

- Она - ўрнини тўлдириб бўлмайдиган бебаҳо хилқат;
- Ота - замон ўтиши билан такрорланмайдиган ҳайбат!

• Аллоҳим! Ота-онам мени гўдаклигимда меҳр ила тарбия қилганидек, Сен ҳам уларга раҳмат назаринг ила таважжуҳ қил!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


@habibim_m