Get Mystery Box with random crypto!

УМИД ҚИЛ! Агар сенда намоз ўқимайдиган дўст бўлса, ибодатл | Habibim🌿🌸

УМИД ҚИЛ!
Агар сенда намоз ўқимайдиган дўст бўлса, ибодатларни адо қилмаса, аммо у бошқаларга азият бермаса, мурувватли бўлса, виждонли бўлса, гўзал хулқли бўлса, содиқ бўлса, ишончли бўлса, алдамаса, хиёнат қилмаса, қаҳрамон бўлишни суйса демак ундан яхшиликни умид қилсанг бўлади.
Сен унга ёрдам бер. Унга яхшиликлар тақдим қил. Иншааллоҳ Аллоҳ уни тўғри йўлга бошлаб келажакда у мусулмонларга қувват бўлар эҳтимол...
Зеро ундаги мавжуд хулқлар инсонни фақат иймонга бошлайдиган хулқлардир.
Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жоҳилият даврида яхши инсон бўлган бир кишининг исломга кирганини кўриб шундай деган эдилар:
"Сен олдин қилган яхшиликларинг учун мусулмон бўлдинг". Муслим ривояти.
Агар ростгўй, ишончли, мурувватли ва маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган кишини кўрсангиз-у унинг исломида, ибодатида нуқсон бўлса ундан яхшиликни умид қилиб Аллоҳ томон чақираверинг. Чунки у мусулмон бўлса бу хулқларини барчасини мусулмонлар хизматида ишлатади.
Олий мартабалар олдингиларга эмас, содиқларгадир!
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@habibim_m