2022-07-08 14:27:25
#бошимнинг_устида_жойинг_бор
Ёввойи гуллар...
Пушти, сариқ, оқ ранглари билан ям-яшил ранг устига чўтка учи билан тегиб қўйилгандек. Ҳар бири ҳақида китоб ёзила оладиган, инсонни файласуф қила оладиган даражада гўзалликка эгадирлар. Бу ёввойи гуллар бунчалар чиройли экан, уларни кўринмас қилган нарса нима биласанми?
Кўп эканликлари...
Бир нарса қанчалар кўп кўрилса, аслида шунчалар кўринмас бўлади. Чунки кўз уни кўришга ўрганиб қолади ва танлашдаги таъсирини йўқотади.
Шунинг учун катта қор қатламининг тагида очилишини ойлаб кутиладиган бойчечак ёки тоғларнинг энг тепасида нози билан сузилган орхидея гули кўпроқ қадрлидир. Кўзга оз кўринганликлари учун, қийматлари ҳам шунчалар кўпроқдир.
Яна шунинг учун ёввойи гуллар оёқлар остида эзилар экан, орхидеялар уйнинг энг чиройли бурчагига қўйилади.
Аёл ҳам айнан шу гуллар кабидир.
Гўзал, нозик ва қийматлидир.
Унга бу қийматни берган, Аллоҳдан бошқаси эмасдир. Уни ҳеч қимирлай олмайдиган тош ёки ерда судраладиган илон қилиб ярата олар экан, инсон қилган Аллоҳ, унга энг кўп қиймат берган Зотдир.
Шунинг учун ҳам аёл «ўраниши» керак. Айнан орхидея каби ўзини «оз кўринадиган» қилиши, қадрли эканини кўрсатувчи энг муҳим ишоратдир.
Чунки фақат энг қийматли нарсалар беркитилади. Очиқда қолган қийматли нарсалар эса ёки ўғирлаб кетилади, ёки кундан-кунга қиймати камайиб боради.
27 views11:27