Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмлик ёш ижодкор ва журналист “Дунёнинг 30 та порлаётган ю | Gulixon Qodirova / Shaxsiy blog

Хоразмлик ёш ижодкор ва журналист “Дунёнинг 30 та порлаётган юлдузи” танловида совриндор деб топилди.

Ҳиндистоннинг “Глобал Тв” телеканали ҳамда “Галлеон публишинг” нашриёти томонидан дунёнинг турли мамлакатларида халқаро майдонда ўз ўрнига эга ва кўплаб муваффаққиятларга эришган ёшлар орасидан 30 нафари тақдирланди.
Улар орасида Хоразмлик ёш ижодкор ва журналист, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шоҳида Юсупова ҳам бор.
Ғолиблар ҳақида “Глобал Тв”телеканалида кўрсатув эфирга узатилди ва уларнинг фаолияти ҳақида китоб чоп этилиб, дунёнинг 26 та мамлакатига сотувга қўйилди.
Бугунги кунга қадар Шоҳида Юсупова 50 дан зиёд Халқаро танлов ва фестиваллар иштирокчиси, 30 га яқин Халқаро ташкилотлар элчиси, 40 дан зиёд китоблар таржимонидир. Ҳозирги кунда “Шине Қизлар Академияси”раҳбари сифатида 5000 дан зиёд қизларга турли йўналишларда таълим беради.

П/С: Маълумот урнида Шоҳида Юсупова мани устозим. Деярли барча курслари иштирокчисиман. Якинда устозим билан чиройли давлатга кетамиз насиб