Get Mystery Box with random crypto!

GULISTON.UZ 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi gulistonuz24 — GULISTON.UZ 🇺🇿 G
Telegram kanalining logotibi gulistonuz24 — GULISTON.UZ 🇺🇿
Kanal manzili: @gulistonuz24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K
Kanalning ta’rifi

Гулистон шаҳрида бўлаётган воқеалар ва Юртимизда юз бераётган сўнги хабар ишончли ва расмий ✅
YouTube kanalimiz 👇🏻
https://youtube.com/@gulistonuz24
Мурожаат👉🏻 @GULISTONUZ24BOT

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-31 09:52:39
Гулистон шаҳрида 20 нафар боланинг ҳатна тўйи ўтказилди

Батафсил: https://telegra.ph/uz-08-31-8

@GULISTONUZ24
329 viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:11:49
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинди.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин азизлар!

@GULISTONUZ24
463 viewsedited  05:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:46:46
Бугун барча ходимлар иш жойидан камида 1 соат эртароқ кетишлари мумкин

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага Мустақиллик байрами куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга қонунан ҳақли.

@GULISTONUZ24
469 views03:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:53:12
Энди болалар ҳам коронавирусга қарши эмланиши мумкин

Ўзбекистон илк бор 5-11 ёшли болалар учун мўлжалланган вакцина олди.

@GULISTONUZ24
436 viewsedited  18:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:47:00
Сирдарё тест синовлари энг яхши ва тартибли ўтган ҳудуд сифатида қайд этилди

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
427 views18:47
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:34:06
Давлат мукофотлари муборак бўлсин азму шижоатли сирдарёликлар!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонларига кўра, бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз жумладан, 16 нафар сирдарёлик фаоллар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Уларнинг сафида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ходимлари, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари илғорлари, илм-фан, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчилар бор.

Вилоят ҳокимлигининг “Қабуллар уйи”да ана шу юртдошларимизга давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими мукофотланганларни халқимиз ва давлатимиз раҳбарининг юксак эътирофига сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этди.

- Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар самараси халқимиз ҳаётида тобора ўз аксини топиб бормоқда. Хусусан, илгари фақат пахта ва ғалла етиштирадиган, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича республикада охирги қаторда турадиган вилоятимиз бугун ҳар жабҳада илгарилаб бормоқда. Бунга нафақат кузатувчи, балки фаол иштирокчи сифатида гувоҳ бўлиб турибсизлар, - деди Ғофуржон Мирзаев.

Ушбу эътироф юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, Ватан тараққиёти, соғлом авлод тарбияси, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигининг ўзига хос намунаси эканлиги таъкидланди.

Тадбирда шунингдек, 13 нафар ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига асосан таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
468 views14:34
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:22:28
#Диққат #Расман
Барча давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талаблари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди!

@GULISTONUZ24
358 viewsedited  18:22
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:20:18
Мандат чиқди!

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:

mandat.dtm.uz сайтининг “Бакалавр-2022” бўлимига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

@GULISTONUZ24
345 viewsedited  18:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:19:37
Сирдарёда Мустақиллик байрами тантаналари ранг-баранг дастур асосида бўлиб ўтмоқда

@GULISTONUZ24
398 viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:35:29
Истиқлол шукуҳи

Сирдарёда энг улуғ, энг азиз айём — мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари ҳар йилгидан ўзгача руҳда нишонланмоқда

@GULISTONUZ24
424 viewsedited  15:35
Ochish/sharhlash