Get Mystery Box with random crypto!

'Гуллар фестивали' мустақиллик байрами шодиёналарига уланиб ке | GULISTON.UZ 🇺🇿

"Гуллар фестивали" мустақиллик байрами шодиёналарига уланиб кетди

Мустақиллик байрами ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юртимиз бўйлаб катта тантана қилиниши, Эътиборлиси эса ҳар йилги байрам тадбирлари ўзгача маъно-мазмун касб этадиган шиор остида нишонланиши анъанага айланди.

Сирдарёда жорий йилда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида нишонланаётган байрамга пухта ҳозирлик кўрилган.

Бугун вилоят маркази — Гулистон шаҳрида байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Эрта тонгдан марказий "Юрт байроғи" майдонига йиғилган вилоят фаолларига 10 кундан ошиқ вақт мобайнида тайёргарлик кўрилган "Гуллар фестивали" доирасида яратилган гуллар экспозициялари намойиш этилмоқда.

@GULISTONUZ24