Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарёда 1 ёшли қизалоқни 15.000 долларга нархлашган Сирдар | GULISTONLIKLAR 🇺🇿

Сирдарёда 1 ёшли қизалоқни 15.000 долларга нархлашган

Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамда ДХХ вилоят бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда — 1996 йилда Ховос туманида туғилган, Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У. ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган фарзанди О.Ш.ни ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини ва ожиз аҳволдалигини била туриб, “харидор” фуқаро М.Г га 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтида ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан, Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан О.У.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

ГУЛИСТОНЛИКЛАР
➥ https://t.me/+-sJBG3YYLKQ1OTky