Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада хонадонида 170 туп кўкнори парваришлаб келаётган шах | GULISTONLIKLAR 🇺🇿

Фарғонада хонадонида 170 туп кўкнори парваришлаб келаётган шахс аниқланди.

Маълум қилинишича, 21-май куни Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Ёвқочар» маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Й.Э.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 170 туп кўкнори парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

ГУЛИСТОНЛИКЛАР
➥ https://t.me/+-sJBG3YYLKQ1OTky