Get Mystery Box with random crypto!

Хотира ​​31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни М | GRAND TA'LIM

Хотира

​​31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

Маълумки, мустабид тузум даврида минглаб бегуноҳ ватандошларимизнинг умри хазон бўлган.
1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган. Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган.
Қанчадан-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, болалар етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қатағон даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.

2002 йил 31 августда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ташкил этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида озодлик ва мустақиллик учун курашган фидойилар хотирасини ёд этиш мақсадида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилган.
Музейнинг илмий экспозициясини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Жумладан, 150 дан зиёд архив ҳужжатлари, 100 дан ортиқ тарихий фотосурат, 100 га яқин ашёвий буюмлар, 175 та китоб, кўплаб вақтли матбуот нашрларининг намуналари излаб топилди ва улар музей экспозициясидан ўрин эгаллаган.

@grandtalim