Get Mystery Box with random crypto!

Бандасининг бергани бекор, Миннат қилса, топарсан озор. Тунда, | ✨TIL BILIMDONLARI✨

Бандасининг бергани бекор,
Миннат қилса, топарсан озор.
Тунда, тонгда – ҳар куни минг бор,
Мен Аллоҳдан сўрайвераман.

Жисмимга жон берган ҳам Ўзи,
Ризқу имкон берган ҳам Ўзи,
Ширин забон берган ҳам Ўзи,
Мен Аллоҳдан сўрайвераман.

Итоатда, ибодатда ҳам,
Хилват ё сайр-саёҳатда ҳам,
Азиз бошим бўлмасин деб ҳам,
Мен Аллоҳдан сўрайвераман.

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Азиз диндошим! Ассалому алайкум!