Get Mystery Box with random crypto!

Бепул олинган материал бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисоби ҚҚС тўлов | Гора Бухгалтеров

Бепул олинган материал бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисоби

ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот бошқа ташкилотдан қиймати 690 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 90 минг сўм бўлган материални бепул олди.

Совға берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактура билан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинмайди ва материаллар ҳисобда 690 минг сўмга қабул қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида бепул олинган метариаллар қуйидагича акс эттирилади:
Дт 1000 - 690 000 сум
Кт 8530 - 690 000 сум

ҚҚС ҳисоботида ДСҚ қарорига 1-илова, АВ руй. Рақами 3221, 24.02.2020 й сиз томонингиздан тасдиқланган совға берувчининг ҳисобварақ-фактураси маълумотларини (етказиб бериш қийматини ҚҚСсиз ва ҚҚС суммасини) Харидлар Реестри 8 ва 9-устунларида ҳисобга олинмайдиган сифатида кўрсатинг.