Get Mystery Box with random crypto!

Янги ҳоким жарима ундиришнинг янги йўллари фақат Фарғонада. | baby

Янги ҳоким жарима ундиришнинг янги йўллари фақат Фарғонада.

Фарғона вилоятига янги ҳоким келгандан кейин бошқа вилоятларда бўлмаган воқеалар бўлмоқда.

Аввалига маска тақмаганлар камера орқали аниқланиб жаримага тортилди. Ҳеч қайси вилоятда бундай амалиёт қўлланмади. (Пандемия даврида энг кам касаллик Фарғонадан чиққан). Бу ҳам пул қилишнинг бир йўли бўлди.

Мана энди 2021 йил 1 январдан дронлар орқали автотранспортларнинг қоида бузганлиги аниқланиб жаримага тортилар экан.

Ўзи 2021 йил 1 январдан автомобилларни қоида бузишини фуқаролар томонидан расмга олиб юбориш амалиёти жорий қилинади. Бу ҳам ҳоким бувамизга кам шекилли.

Ҳоким бува ўша дронларингиз осмонда юриб гази йўқларни, уйида свети йўқларни аниқласин, халққа жарима солишни ўйламай свет, газ муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Кеча Қўқон аёллари газ, свет йўқлигидан ўз норозилигини билдириб автомобил йўлларини ёпиб қўйди уларга ҳам жарима солиш эсдан чиқмасин..

@go_SS