Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат | News

Kanal manzili: @geosiyosatuz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.72K
Kanalning ta’rifi

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Mурожаат учун: @Siyosatchialoqabot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-05-24 12:40:43
Суд ҳужжатида айтилишича, Словакия Бош вазири Роберт Фикога ҳужум қилишда айбланаётган мерган ҳукумат сиёсатидан, хусусан, бош вазирнинг Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қароридан норози бўлгани учун ҳаракат қилган.

@Geosiyosatuz
8.6K views09:40
Ochish/sharhlash
2024-05-24 09:45:35 Эрон Қуролли кучлари Бош штаби Раисийнинг вертолёти ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

"Ҳисоботда қайд этилишича, содир бўлган воқеанинг айрим тафсилотларини кўриб чиқиш учун “кўпроқ вақт” керак бўлади", дея хабар беради IRNA агентлиги.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, вертолёт белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланган ва парвоз йўналишини ўзгартирмаган. Ҳалокатдан тахминан бир ярим дақиқа олдин ҳалокатга учраган вертолётнинг учувчиси парвоз гуруҳидаги бошқа иккита вертолёт билан боғланган.

"Ҳалокатга учраган вертолёт қолдиқларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш  ҳужум белгилари топилмади. Вертолёт тоғ билан тўқнашиб кетганидан кейингина ёниб кетган. Тергов шуни кўрсатдики, диспетчерлар ва экипаж ўртасидаги суҳбатларда шубҳали ҳеч нарса сезилмаган", дейилади Бош штаб ҳисоботида.

Эслатиб ўтамиз, бортида 8 киши, шу жумладан, Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян бўлган вертолёт 19 май куни кечқурун Эрон делегацияси Озарбойжондан қайтаётганида ҳалокатга учраган ва натижада уни бортида бўлган барча ҳалок бўлган эди.

@Geosiyosatuz
10.1K views06:45
Ochish/sharhlash
2024-05-24 07:59:56
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац "Х" ижтимоий тармоғида Ирландиянинг Фаластин давлатини тан олишига бағишланган видеолавҳани жойлаштирди.

@Geosiyosatuz
10.5K views04:59
Ochish/sharhlash
2024-05-23 22:38:58
Россияда 2025 йил бошигача янги сафарбарлик эълон қилиниши мумкин — Financial Times

Нашрнинг ёзишича, Россияда қисман сафарбарликнинг эълон қилиниши 2024 йилнинг охири ёки 2025 йилнинг бошига келиб муқаррар бўлади.

"Россия рсмийлари жамиятни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга ундаш учун фронтдаги баъзи операцион муваффақиятларини қурбон қилишга тайёр. Чунки янги сафарбарликсиз кенг кўламли ҳужум операцияларини амалга ошириш иложсиз", — дейди газетанинг Россия Қуролли кучлари раҳбариятига яқин манбаси.

@Geosiyosatuz
11.6K views19:38
Ochish/sharhlash
2024-05-23 18:36:38
Авиаҳалокатда вафот этган Эрон президенти Раиси ва унинг онасини уйи.

@Geosiyosatuz
15.2K views15:36
Ochish/sharhlash
2024-05-23 18:00:51
Чеченистон раиси Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Ахмат Қодиров "Ахмат" футбол клубининг президенти этиб тайинланди.

Бир ҳафта олдин болакай Чеченистон спорт вазири лавозимига ҳам ўтирган эди.

@Geosiyosatuz
12.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2024-05-20 07:06:08 Меhr агентлиги: "Президент Раиси Эрон халқи олдидаги бурчини бажараётиб, самолёт ҳалокатига учради ва шаҳид бўлди. Эрон президентига ҳамроҳ бўлганларнинг барчаси, жумладан, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиён вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлди".

@Geosiyosatuz
8.1K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:49:15
Бир қатор Эрон манбалари томонидан илгари тарқатилган ва кейин олиб ташланган ҳалокат жойидан олинган сурат 2020 йилда Эрон шимолидаги Мозандарон вилоятида самолёт қулаган жойдан олинган дейишмоқда.

@Geosiyosatuz
8.6K views03:49
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:22:10
Кўплаб телеграм каналлари Эрон президенти Раисининг ўлими тасдиқлангани ҳақида ёзмоқда

Бироқ, ҳозирча бу маълумотлар миш-мишлар характерида. Унинг асосий манбаси Американинг Atlantic нашри журналисти Араш Азизий эди.

"Теҳрондаги президентга яқин манба менга Раисининг ўлими тасдиқлангани ва расмийлар бу хабарни тартибсизликларга олиб келмасдан тарқатиш йўлини қидираётганини айтди. Буни ўзим тасдиқлай олмадим", деб ёзади Азизий ўз рукнида.

Шу билан бирга, ушбу матн сарлавҳаси Раисининг ўлимини шубҳа остига қўяди: "Агар Эрон президенти вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлгани маълум бўлса, бу ҳокимият учун кескин курашга сабаб бўлади".

Яъни, айни дамда Иброҳим Раисининг ўлими ҳақида ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ. Тоғларда вертолёт ҳалокатидан омон қолиш эҳтимоли пастлиги аниқ бўлса-да.

@Geosiyosatuz
8.9K views03:22
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:16:42
Вертолёт қулаган жойнинг 3D тасвирлари

@Geosiyosatuz
8.6K views03:16
Ochish/sharhlash