Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат | Politics

Kanal manzili: @geopolitico
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.56K
Kanalning ta’rifi

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-15 09:47:03 Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Харков вилояти ва Донбассдаги ҳужуми туфайли Испания ва Португалияга сафарини бекор қилди.

@GeoPolitico
6.3K views06:47
Ochish/sharhlash
2024-05-15 08:41:47
Bloomberg хабари: АҚШ Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларининг яна бир батареясини топширишга тайёрланмоқда.

@GeoPolitico
7.0K views05:41
Ochish/sharhlash
2024-05-15 07:40:16
Шимолий Корея матбуоти: “Ким Чен Ин бугун кечқурун янги тактик ракета тизимларини синовдан ўтказди”

@GeoPolitico
7.8K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-05-15 07:32:07
Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини 1,8 миллион тоннага етказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автомобиль транспортида экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 2023 йилда 1,8 миллион тоннага етди. Йил давомида бу кўрсаткич 8 фоизга ошди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбари Илҳом Махкамов ва унинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкасби Марат Қорабоев ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

@GeoPolitico
7.6K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-05-14 22:13:26 Блинкен Киевга ташрифи чоғида АҚШ музлатиб қўйилган Россия активларидан Украинани реконструкция қилишни молиялаштириш учун фойдаланишга тайёрланаётганини айтди.

"Россия пул тўлаши ва Путин вайрон қилган нарсаларни қайта тиклаши керак", – дея қўшимча қилган у.

@GeoPolitico
9.0K views19:13
Ochish/sharhlash
2024-05-14 21:53:42 АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига янги ташқи савдо бозорларини топишда ёрдам беради.

Бу чегаралар орқали товарларни олиб ўтиш вақтини ва харажатларини камайтиришга, минтақавий савдо алоқаларини мустаҳкамлашга ва шаффофликни таъминлашга ёрдам беради.

@GeoPolitico
8.9K views18:53
Ochish/sharhlash
2024-05-14 19:00:38
Европа Иттифоқи ва Молдова разведка хизматлари разведка маълумотлари алмашинувини кучайтиради ва Кишинёв НАТОнинг маневрларида қатнашиш ҳуқуқини олади.

@GeoPolitico
9.5K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-05-14 17:18:01 ​​ Қозоғистон учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш учун Жанубий Корея технологиясига умид қилмоқда – Orda.kz

Бу Қозоғистонни Марказий Осиёда дронларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлишида ёрдам беради. Бу ҳақда саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Азамат Бейспеков The Korea Herald нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

The Korea Herald нашрининг ёзишича, вазир ўринбосари Қозоғистонда нефть-газ саноати, қишлоқ хўжалиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ривожлантиришда дронларнинг муҳим ролини қайд этган. Азамат Бейспековнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ўзининг дрон ишлаб чиқариш технологиялари билан машҳур бўлган Жанубий Корея фойдасига стратегик танлов қилмоқда. Бундан ташқари, ҳамкорлик корейс дронларини одатий харид қилиш билан чекланиб қолмайди – гап кенг тажриба ва малака алмашиш ҳақида кетмоқда.

“Саноат мутахассисларининг фикрича, Қозоғистоннинг улкан ҳудуди унга турли соҳаларда, жумладан, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, энергетика, қутқарув, хариталаш ва мудофаа соҳаларида дронлардан фойдаланиш марказига айланиш имкониятини беради. Корея билан мустаҳкам савдо алоқалари Қозоғистонни жозибадор бозорга айлантиради”, – деб қайт этган The Korea Herald

Марказий Осиёда Кореянинг дрон технологиясига талаб ортиб бормоқда. Шу боис Жанубий Корея компаниялари истиқболли бозорларга чиқиш имкониятларини изламоқда. Қозоғистон бунга тайёргарлик кўрмоқда, бунинг учун мутахассислар тайёрлаш дастурлари ва дронлардан фойдаланишни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

“Биз фақат ўз хавфсизлигимиз ва ўзимизни ҳимоя қилиш учун (ҳарбий дронларни) ишлаб чиқармоқчимиз. Биз дронлардан ҳарбий мақсадларда эмас, фақат тинч мақсадларда фойдаланишимиз керак”, – дея қўшимча қилган Азамат Бейспеков

@GeoPolitico
10.0K views14:18
Ochish/sharhlash
2024-05-14 16:15:33 Британия мудофаа вазири Грант Шаппснинг айтишича, Лондон Киевга Британия қуроллари билан Қрим ҳудудига зарбалар беришга рухсат берган.

@GeoPolitico
9.6K views13:15
Ochish/sharhlash
2024-05-14 15:06:28 Пашинян: Биз бу йил Европа Иттифоқига кирмоқчимиз.

@GeoPolitico
9.9K views12:06
Ochish/sharhlash