Get Mystery Box with random crypto!

​​Вазир Ҳилола Умарова педагоглар таклиф ва ташаббусини шахсан | GEO ATTESTATSIYA

​​Вазир Ҳилола Умарова педагоглар таклиф ва ташаббусини шахсан ўзим назорат қиламан деб ваъда беряпти

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ташаббус билан чиқиб «Вазирга мурожаат» порталини ишга туширибди. Агар бу портал вазир ваъда қилаётган даражада ишлай олса, буни жуда катта ва самарали лойиҳа деб аташ мумкин бўлади.

Билмадик, энди буёғини вақт кўрсатади. Одатда, бундай порталлар бошида зўр ишлайди, аммо кейинчалик ҳеч кимни эшитмай қўяди. Ўйлаймизки, вазирликнинг бу платформасида ундай камчиликлар кузатилмайди.

Портал қандай ишлаётганини текшириб кўриш учун ўзим ҳам таълим тизимга оид 5 та таклиф юбордим. Қани кўрамиз, кузатамиз. Вазирлик бу таклифларга қандай реакция билдирар экан? Очиғи бу таклифларни президент администрациясига ҳам юборгандим. Лекин, шу пайтгача ҳеч ким жавоб қайтармаган. Вазирлик билан бундай ҳолат бўлмайди деб умид қиламан.

Агар сизда ҳам қандайдир ташаббус, таклиф ёки таълимдаги коррупция ҳолатлари бўйича асосли фактлар бўлса, vazir.uzedu.uz порталига мурожаат қилсангиз бўлади.

Xalq ta'limi Info