Get Mystery Box with random crypto!

Виждонсиз ва нопок ходимлар ҲМҚОларда бўлмаслиги керак! Мана | GENERALISSIMUS

Виждонсиз ва нопок ходимлар ҲМҚОларда бўлмаслиги керак!

Мана бу сиз кўраётган скриншот суд ҳукмидан олинган.

Яъни, бир терговчини гўёки пора олаётганда қўлга олишган, у пулни сўрамагани ва қўлига олмагани учун кукун чиқмаслигини билиб тезкор тадбир ўтказаётган орган ходими терговчининг қўлини ушлаб ўз қўли (демак олдиндан ўзи қўлини кукунлаган бўлган) билан кукунни теккизган.

Тезкор кузатув тадбирини асоссиз ўтказиб, бир терговчининг карьерасини, ҳаётини дабдала қилиб бузиб юборган ТҚФни амалга оширувчи орган ходимлари жиноий жавобгарликка тортилиши зарур!

Шундагина улар инсон тақдири билан ўйнашмайди!

Акс ҳолда улар ўзининг жиноий фаолиятини давом эттираверади.

Маълумот учун, бу терговчи Олий суд томонидан оқланди! Қуйи судларнинг, тергов органининг кўзи қаерда бўлган, униси Аллоҳга маълум!

@generalissimus_uzb