Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ | Gazeta | Tezkor Xabarlar!

#Тезкор
Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди:

мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган
тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

@GazetaTG - Энг тезкор расмий хабарлар каналига аъзо бўлинг