Get Mystery Box with random crypto!

Маломат, лекин қандай! Ҳайит арафасида, кечки пайт масжид олд | Ғайратхўжа Сайид Али

Маломат, лекин қандай!

Ҳайит арафасида, кечки пайт масжид олдидан ўтаётиб йўл ёпиғлигини кўрдим. Ўша ердаги ички ишлар ходимидан қайси йўл билан манзилга боришим мумкинлигини сўрадим. Ходим айланма йўлни тушинтираётиб, АзонТВга алоқам бор-йўқлигига қизиқди. Ижобий жавоб олгач шикояти борлигини айтиб, маломат қилишга ўтди. Аввалига ҳайрон, кейин эса хурсанд бўлдим. Гап шундаки, март-апрель ойларида ТВ ижодкорлари кўчада "Рамазонга қандай тайёргарлик кўрдингиз?" мавзусида сўровнома ўтказишган (савол айнан шундай бўлмаслиги мумкин, лекин Рамазонга тайёргарлик ҳақидалиги аниқ). Ички ишлар ходими ушбу сўровномада иштирок этган, Рамазонда тайёргарлик ҳақида гапирган, аммо АзонТВда эфирга узатилган кўрсатувларда ўзини кўрмаган. Масала шу. Балки ходим кўрсатувнинг айнан ўзи чиққан сонини кўрмай қолгандир ёки яна бошқа бир сабаблар билан кўрсатув чиқмагандир, аммо ички ишлар ходимининг муносабати одамни хурсанд қилди
@gayratkhodja_journal