Get Mystery Box with random crypto!

ЛОТЕРЕЯ ЎЙНОВЧИЛАРГА ҲАЗИЛ ҲИКОЯ. Бир одамнинг эшаги бўлган э | Гапниям оласизда!

ЛОТЕРЕЯ ЎЙНОВЧИЛАРГА
ҲАЗИЛ ҲИКОЯ.

Бир одамнинг эшаги бўлган экан. Уни бошқа бир одамга юз мингга сотаман деб пулини олибдида эшагини эртага беришга келишибди. Аммо бахтга қарши кечқурун эшаги ўлиб қолибди.
Эртаси куни харидор эшагини сўраса, сотувчи эшак ўлиб қолди аммо пулниям ишлатиб бўлдим дебди. Харидор пулни тўла деса икки кун вақт бер, ўлик эшагими яхши пулга сотволай дебди.
Икки кундан сўнг сотувчи харидорга юз минг олиб келиб берибди. Харидор ўлик эшагингни қандай сотдинг деб сўрабди.
Сотувчи:
-Эшагимнинг ўлганини билдирмай икки минг сўмлик лотереяга қўйдим. Бешюзта лотерея сотибман. Бир миллион бўлди . Юз минг сенга бердим , тўққиз юз фойда қилдим, дебди.
Харидор:
- Ҳеч ким суриштирмадими ,деса,
-Суриштирди фақат бир киши. Уям лотереясига ютуқ чиққан одам.
- Нима бўлди кейин.
- Ҳеч нима , эшагим ўлиб қолди , деб икки мингини қайтариб бердим , дермиш.

@gapniyam_olasizda