Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кути | Гапниям оласизда!

Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди. Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида  фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди.
Шу алфозда эр-хотин 40йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди. 
Аёлни дафн этишгач, барча 
тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига  кетмоқчи бўлибди. Шунда 
ёнидаги дўсти: 
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди. 
– Уйимга, – жавоб берибди эр. 
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку! 
– Менинг кўзларим очиқ, – 
дебди эр. – Фақат шунча йил  ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.

@gapniyam_olasizda