Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИ عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي ال | Ғанижонов | Блог

#Ҳадис

ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИ

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсани (ёмонликдан) тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Банда тилини ва фаржини ёмонликдан тийса, жаннатга кириши кафолатли бўлиб қолар экан. Бас, ҳар банда Пайғамбар алайҳиссаломдан ўша кафолатни олишга ҳаракат қилмоғи лозим.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан