Get Mystery Box with random crypto!

Мавсум бошланиши арафасида бир янгиликни сизга маълум қиламиз. | uy

Мавсум бошланиши арафасида бир янгиликни сизга маълум қиламиз. Бизга Еврокубоклар, қолаверса барча нуфузли турнирлар ҳамда ЖЧни шаҳрлашимиз талаби билан футбол мухлисларидан минглаб мурожаатлар келиб тушади (Сал бўлса ҳам ишқибозлар эътиборига тушганимиздан бағоят хурсандмиз). Лекин шу кунгача бунинг имкони йўқ эди. Чунки мамлакатимизда йирик турнирлар трансляцияси икки хил телекомпания томонидан амалга оширилади ва шарҳловчилар бўлинган ҳолатда ишлашга мажбур.

Юқорида айтганимдек, бу вазият мухлислар эътирозига сабаб бўлаётганди. Шуни инобатга олган ҳолда, UZREPORT ҳамда SPORT телеканаллари истисно тариқасида мен ва ҳамкасбим Даврон Файзиевга иккала телеканал орқали йирик мусобақаларни мухлислар учун шарҳлаб бориш имкониятини тақдим этишди. Шу муносабат билан бизга ана шу таклиф билан чиққан SPORT-TV директори Зоҳид Каримовга ҳамда бизнинг ва мухлисларнинг истагига бефарқ бўлмай, ана шу амалиётга розилик билдиргани учун UZREPORTTV ва FUTBOLTV асосчиси Равшан Джураевга миннатдорчилик билдирамиз. Бу қадам Ўзбекистонда спорт трансляцияларини амалга оширишда рақобатлашаётган компанияларнинг ўзаро дўстона муносабатлари йўлида муҳим воқеага айланади деб умид қиламиз.

Ишонамизки, бошланаётган фантастик мавсум давомида телетомошабинлар билан бирга унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирамиз!

@xayrulla_hamidov