2022-08-29 14:41:38
Championat.asia ҳақидаги мурожаатномамизнинг иккинчи қисмига ўтамиз.
Комментариялар масаласига тўхталадиган бўлсак, бир неча бор гувоҳи бўлябмизки, нафақат “Навбаҳор” мураббийи, жамоа, балки, бутун Наманган аҳолиси ҳақида сўнгги кунларда куракда турмайдиган ҳақоратларни ёзаётганлар сони, сочимизни толасидан ҳам кўпроқ.
Авваллари юзерлар ўртасида ўзаро хурмат жуда яхши эди. Кимдир озгина шўхлик қилса сайт админлари ўша юзерни “шохига уриб қўйиб” огохлантириш берилган. Яъни, ўртадаги мувозанат ушлаб турилган. Ҳозирги кундаги комментларни ўқиб инсон фақат инфарк бўлади. Чунки, хурматдан хурматсизлик кўпайиб кетган. Бир сўз билан айтганда ҳамма хоҳлаганча фикр қолдирмоқда. Огохлантириш, чора кўришни кўрмаябмиз. Тўғри, ҳамма эркин фикрлаш ҳуқуқига эга. Бироқ, фикр берувчи чегарадан чиқмаган, хаддидан ошмаган ҳолда фикрини айтса табиийки ҳечким унга қарши бўлмайди.
Охирги вақтда бемаза комментлар шу қадар кўпайиб кетганки, ўқигани одам безиллайди. Тўғрида, сен туғилиб ўсган шахар ёки вилоят одамларини битта-иккита “инсофлилар” ҳақоратлаб ўтирса, жахлинг чиқмайдими? Кўнглигга оғир ботмайдими?
“Ҳа сайтга кирма, ўқима, муаммо йўқ” дейишар эҳтимол, менку воз кечарман, қолганларчи? Сайтни доим кузатадиган нуроний ёки футболга энди қизиқаётган ёш ўсмирларда айб нима?
Яқиндагина Sports.uz сайтида “Дангал” лойиҳаси меҳмони бўлган Азим Аҳмедов ҳам айнан шу нарсадан зерикканини айтган эди. “Раҳматли отамга, комментарияларни ўқимасангиз ҳам майли дадажон” - деб илтимос қилардим. “Чунки, кимнидир ёмон гапи отамнинг соғлигига таъсир қилишини истамасдим. Дадажоним ўзи коммент ўқишни яхши кўрардилар” деган эди.
Хуллас, “СА” ҳодимларига катта илтимосимиз шуки, Инсон қадри оёқ ости бўлишига йўл қўйманг!
Хулоса ўзингиздан!
Адекватный Болельщик
2.3K views11:41