2022-09-28 05:27:09
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Сано лил-Холиқи ғаброву афлок,
Яратди қатраедин гавҳари пок.
Еру осмонларни яратган Аллоҳ таолога ҳамду сано бўлсин. У Зот ўзининг комил қудрати билан бир қатра сувдан пок гавҳарни пайдо қилди.
Бу ўринда келган пок гавҳарни уламолар икки хил таъвил қиладилар. Биринчиси, бир қатра сувдан вужудга келадиган азиз ва мукаррам инсон. Икинчиси, бир томчи ёмғир сувининг чиғаноқ ичига кириб, қимматбаҳо гавҳартошга айланишидир.
Бизнинг ожизона фикримизча, учинчи таъвили ҳам бор бўлиб, бу “пок гавҳар”дан мурод Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак хилқатлари, босахо танларидир. Зеро, мусаннифлар одатига кўра доимо китоблар Аллоҳ таолонинг ҳамди билан бошланиб, изидан Расулуллоҳга салавот ила зийнатланган. Сўфий Аллоҳёр (раҳматуллоҳи алайҳ) “Саботул ожизин”нинг “Наъти Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)” бобида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг мадҳларида “Эмас мавжуд анингдек гавҳари пок” мисрасини ҳам ёзган.
@furqonkitob
@Furqonkitoblar - зиё маскани
457 views02:27