Get Mystery Box with random crypto!

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китоби сотувда Нархи: 45.000 сўмда | "FURQON" kitoblar do‘koni

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китоби сотувда

Нархи: 45.000 сўмдан

Китоб олти бобдан иборат:
Биринчи бобда
Қуръон ҳақида, уни ёд олишнинг ‎фазилатлари баён қилинади. ‎Иккинчи бобда Қуръони Каримга оид одоблар борасида сўз юритилади, Учинчи бобда ‎Қуръонни ёдлаш услублари, зеҳнни ишга солиш, унутишдан сақланиш, такрорлаш каби ‎мавзулар билан танишасиз.‎
Тўртинчи бобдан Қуръони Каримга оид баъзи қизиқарли маълумотлар ўрин олган.‎
Бешинчи бобда эса Қуръонни ёд олиш ва хатм қилишни осонлаштирувчи айрим ‎жадваллар тақдим қилинган.‎
Маълумки, Қуръони Каримда бир қанча муташобиҳ (ўхшаш) оятлар бор. Кўпчилик ‎қорилар ана шу ўхшаш оятларни ёддан тиловат қилганларида адаштириб ҳам қўядилар. ‎Бундай ўхшаш оятларни яхши ўзлаштириш, уларнинг фарқларини билиб, бир‑биридан ‎ажратиб олиш алоҳида эътибор талаб қиладиган илм бўлгани учун сўнгги олтинчи бобни ‎муташобиҳ оятларга бағишладик.

Мурожаат учун:
@furqonkitob
+998(97)157-01-14
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш пуллик.