Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона юридик техникумини 65 ёшли талаба тамомлади Бу йил Фа | fslofficial

Фарғона юридик техникумини 65 ёшли талаба тамомлади

Бу йил Фарғона вилоят юридик техникумини 248 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади. Бу йилги тантанали битирув кечаси ноанъанавий кўриниш касб этди. Чунки ушбу талабалар сафида қўқонлик 65 ёшли талаба Авазбек ака Мазаидов ҳам бор. Қизиғи шундаки, юзлаб талабаларни қутлагани ота-оналар ташриф буюришган бўлса, Авазбек акани эса набиралари ва фарзандлари бу муваффақияти билан табриклашди.

– Ёшим 65 да. Қўқон шаҳар Оқ олтин МФЙда истиқомат қиламан. Ҳозирда халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатиман, – дейди Авазбек Мазаидов. – Бир неча йил аввал маҳаллада оқсоқол бўлиб ишлаганимда, минглаб фуқароларга ҳуқуқий кўмак жуда зарурлигини англаганман. Ўшанда ўз маҳалламда бепул юридик маслаҳат берувчи нодавлат ташкилот очишни мақсад қилгандим. Юридик техникумни тамомлаганим ана шу мақсадларимнинг дебочаси. Бир ой аввал маҳаллада мутлақо бепул бўлган юридик марказ очдим. Шу қисқа муддатда эса бошига иш тушган, муаммоли вазиятда бўлган маҳалладошларимнинг 20 нафарига ҳуқуқий кўмак кўрсатдим.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 15 йил аввал ўз фаолиятини бошлаган Фарғона юридик техникуми шу кунгача меҳнат бозорига 3 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос кадрларни етказиб берди. Эътиборлиси, уларнинг 65 фоизи айни дамда ўз мутахассисликлари бўйича фаолият олиб бормоқда.