Get Mystery Box with random crypto!

«Файзбоғ» лойиҳамиз давомида бир қанча истеъдодли ёшларни кашф | Mr Freeman

«Файзбоғ» лойиҳамиз давомида бир қанча истеъдодли ёшларни кашф қилишга муваффақ бўлдик. Улар орасида Аҳрор Шарипов, Ғолибжон (Мана уят), Отабек Артиков, Imaginative Girl, Сожида каби бир қатор йигит-қизларимиз ном қозонишга ва фаолиятини янги босқичга чиқаришга эришди. Энди уларнинг барчаси мустақил қуш сингари шу соҳада парвоз қилишяпти. Ҳеч ким билан хайрлашганимиз йўқ, албатта. Ҳамон яхши муносабатдамиз ва биргаликда ишлашда давом этяпмиз.

Бошқа кашфиётларни очиб бериш, уларнинг истеъдодини янада юксалтириш ва шу соҳага кириб келишига кўмакчи бўлиш учун янги ижодкорларни фаол тарзда қидириш ишларини бошлаб юборганмиз. Ҳозирча бир нечта номзодлар бор. Улар орасида Отабек Абдуллаевни алоҳида кўрсатиб ўтмоқчиман. Боланинг шашти жуда баланд, бошланиши ҳам ёмонмас — ҳозирча унинг учта мақоласи Файзбоғда чиқишга улгурди: «ДИКТAТУРAНИНГ УЧ УСТУНИ: “ЗAМОНAВИЙ МОНAРХЛAР” ТAХТДA ҚОЛИШНИ ҚAНДAЙ УДДAЛAЙДИ?, «ҒОР ҚИССАСИ: ЖОҲИЛИЯТ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН СУҚРОТ, БРУНО ВА ГАЛИЛЕЙ» ва бугунги «ХХ AСР МAФКУРAЛAР ХУРУЖИ: ФAШИЗМ, КОММУНИЗМ ВA ЛИБЕРAЛИЗМ мақоласи.

Ижодкорда намоён бўлиши лозим бўлган энг муҳим жиҳатлар (шахсий фикрим): консерватизмдан йироқ бўлган ўзгача ғояларга мойиллик, фикрлашув доирасидаги теранлик, эҳтиросларга берилмаслик ва сўз бойлиги. Шу каби омилларни ўзида мужассам этган ҳар қандай одамнинг келажаги порлоқ бўлади (муҳими, меҳнат қилишдан тўхтамаслик керак). Бундай шотирлар автоматик равишда "боқса одам бўлади" даражасига чиқади.