Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам Аллоҳ берган умрни р | 𝗙𝗼𝘆𝗱𝗮𝗹𝗶𝘆 𝗤𝗼ʻ𝗹𝗹𝗮𝗻𝗺𝗮𝗹𝗮𝗿👌

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлақ амал қилишимизни буюрадилар:

1. Доимо тоза таомларни тановул қилинг.

2. Таомни жуда иссиқ ва жуда совуқ ҳам еманг.

3. Таомни узоқ чайнаб, секин ютинг.

4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

7. Қишда бир оз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлар истеъмол қилинг.

8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

9. Узум, хурмо ва зайтун, Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

10. Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.

11. Синиқ косада овқат еманг, ундай идишда сув ҳам ичманг.

12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

𝗙𝗼𝘆𝗱𝗮𝗹𝗶𝘆 𝗤𝗼ʻ𝗹𝗹𝗮𝗻𝗺𝗮𝗹𝗮𝗿