Get Mystery Box with random crypto!

Қайнонаси билан турган келинлар. Мустақил бўлдилар овсинлар с | 💊 FOYDALI TIBBIYOT

Қайнонаси билан турган келинлар.

Мустақил бўлдилар овсинлар секин,
Ўз уйида яшар тинчгина, эркин
Сиз эса, кут, кузат, ололмайсиз тин,
Қайнонаси билан турган келинлар.

Кексалар соғ бўлса, туришмас бекор,
Уйга қоровулу, болага дастёр,
Ким инжик қарир, ким халим, беозор,
Қайнонаси билан турган келинлар.

Осонмас, баъзисин феълин кўтариш,
Гохо дуо олиб, гох олиб қарғиш.
Хизмат кила-қила гохо ейсиз мушт
Қайнонаси билан турган келинлар.

Катталар бор жойдан узилмас мехмон,
Кетар ошу овкат, тандир- тандир нон,
Бу уй хамманики, бу уй- таламон,
Қайнонси билан турган келинлар.

Баъзи овсинларда икки қарич тил,
"Кексаларга ундай гапир, бундай қил".
Ойда бир келишиб ўргатар ақл,
Қайнонаси билан турган келинлар.

Дерлар :"Сизга қолар шунча ую жой,
Бизлар янги рўзғор, сиз бўласиз бой ".
Сизга қолганиям кўрсин-а, вой-вой!
Қайнонаси билан турган келинлар.

Дегингиз келади, " Бор нарса сизга,
Ташиб олиб кетинг ўз уйингизга,
Дадажон, ойижон қолса бас бизга".
Қайнонаси билан турган келинлар.

Бир ерга чиқсангиз дер:"Келинг, тезрок".
Кутарлар онасин кутгандай муштоқ
Чунки силталамайсиз, солмайсиз қовок,
Қайнонаси билан турган келинлар.

Тунда ухламади қайнона бугун,
Қон босими ошди, билмайсиз нечун,
Сиз яна ёнида бедор туну кун,
Қайнонаси билан турган келинлар.

Хаёт кони мехнат сиз учун хозир,
Кексалар, фарзанд, эр, иш, югур- ,
Болангиздан кўринг, илохо, хузур,
Қайнонаси билан турган келинлар.

Кекса ота- она хаёт экан то,
Сизга савоб кони этилмиш ато,
Савоб олиб қолинг, обқолинг дуо
Қайнонаси билан турган келинлар.

Сиз қазган савоб кон олдида хали
Олтин конининг хам бўлмайди қадри,
Тарозига фақат савоб тушади,
Қайнонаси билан турган келинлар.

@FoydaliTibbiyot - обуна бўлинг !