Get Mystery Box with random crypto!

ChatGPT ҳали Ўзбекистонда ишламади. Учинчи дунё мамлакатида яш | Foydali kontentlar

ChatGPT ҳали Ўзбекистонда ишламади. Учинчи дунё мамлакатида яшашнинг тўлови бу.

Лекин, биз ўзбекмиз. Барибир йўлини қиламиз. ChatGPTни қандай ишлатишни айтиб ўтаман.

Сизга аввало рўйхатдан ўтиш учун бирор ривожланган ёки ChatGPT ишлайдиган мамлакат сим картаси керак бўлади. Танишлардан илтимос қиласиз. Жанубий Корея, Япония, Европа, АҚШ, Туркия, бирортаси топилиб қолар.

Ундан кейин сим картаси топилган мамлакат ҳудудидан интернетга кирасиз. Виза олиб бориш қийин, шу учун тинчгина ВПНдан ўша мамлакатни танласа бўлади. Нариги одамни номери билан рўйхатдан ўтасиз, номер фақат смс учун керак. Рўйхатдан ўтганда почта ҳам керак. Гмаилдан фойдалансангиз ҳам бўлади.
Бўлди, шундан кейин бемалол ВПНни ёқиб хоҳлаган вақтда ChatGPT билан ўйнаса бўлади.

Чат манзили браузерда chat.openai.com да бўлади.

@allaevuzb