Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат_вақти Бу воқеа Канадада бўлган... Сиз суръатини кўриб | Foydali Facts

#Ибрат_вақти

Бу воқеа Канадада бўлган...

Сиз суръатини кўриб турган бу қария нон ўғирлагани учун суд қилинган. У айбини инкор этмайди, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдиради.

Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукм сурарди...

Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!

Ўша онда 480 $ пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.

Ҳакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.

P.S: Не замонки, мажусийлар диёрида исломий қоидалар ҳукмрон. Баъзи бир мусулмон юртида эса...

АЧЧИҚ КУЛГУ