2022-11-01 08:36:24
Касалликларни даволашда лимонли ажойиб рецепт! Броньхитни даволашда 5 дона пиёз, 7 ош қошиқ асал, битта лимон керак бўлади. Пиёзларни майдалаб тўғранг ёки майда қирғичдан ўтқазинг ва асал билан яхшилаб аралаштиринг. Кейин лимонни гўштқиймалагичдан ўтқазиб, аралашмага қўшинг. Кунига 3-4 маҳал 2-3 ош қошиқдан истеъмол қиласиз. Муолажа муддати – 10-14 кун.
Ларингитни даволашда кичикроқ лимоннинг сувини сиқиб, 3 ош қошиқ асалга аралаштирасиз ва ярим литр қайнаган сувга соласиз. ҳар 3-4 соатда ғарғара қилиб турасиз.
Зотилжам, яъни пневмонияда 4 бош саримсоқ қирғичдан ўтқазилади, битта лимон гўштқиймалагичдан чиқарилади ва 8 ошқошиқ асал билан аралаштирилади. 7-10 кун давомида эрталаблари 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
Ангина бошланаётганда яримта лимон ейиш фойдали. Қолган ярмини 2-3 соатдан кейин ейиш мумкин. Лимонинг сувини сиқиб, минерал сувга 1:1 нисбатда аралаштириб ичиш мумкин.
Фарингитни даволашда битта лимоннинг сувини сиқиб, 5 ош қошиқ асал билан аралаштирасиз, кейин унга 3 стакан тирноқгул тиндирмаси (настойка календулy)ни қўшасиз. Бирор нарсага стерил бинтни ўраб, аралашмага ботирасиз ва асталик билан томоқни артасиз.
Яқинларга Ҳам Улашинг
@FOYDALI_MENGA
135 views05:36