Get Mystery Box with random crypto!

Эрта ажин тушишига олиб келадиган одатларни биласизми? Макс | FOYDALI MALUMOTLAR MASLAHATLAR

Эрта ажин тушишига олиб келадиган одатларни биласизми?

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Сақич чайнаш. Мунтазам равишда сақич чайнайдиганларнинг жағлари доимий равишда ҳаракатда бўлади, бу эса вақт ўтиши билан оғиз ва бурун атрофида ажин пайдо бўлишига олиб келади.

Тиниқиб ухламаслик.
Уйқунинг меъёрда бўлмаслиги бир қанча муаммолар, хусусан, терининг эрта қаришига ҳам олиб келиши мумкин. Гап шундаки, тиниқиб ухламаганда тери ҳужайралари ҳам тикланишга улгурмайди.

Нотўғри ётиш.
Кўпчилик қорни билан ёноқларини ёстиққа қўйганча ухлашни афзал билади, аммо бу вақтда қон айланиши меъёрда бўлмайди, бу эса тери аҳволига таъсир қилмай қолмайди.

Ҳуснбузарларни сиқиш.
Бундай қилиш орқали нафақат инфекция киришига шароит яратилади, балки тери шикастланади ҳам. Оқибатда юзингизда из қолиши мумкин.

 
https://t.me/+_y-4AA23P99hMThk