Get Mystery Box with random crypto!

ФОРИШ ТУМАНИДА ХАЛҚАРО БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК КУНИ МУНОСАБАТИ Б | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

ФОРИШ ТУМАНИДА ХАЛҚАРО БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Фориш туманида 22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Мамлакатимизда ҳам 22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик кунига бағишлаб давра суҳбатлари, табиатни асраш, унинг бойликларини кўпайтиришга бағишланган турли тарғибот тадбирлари ўтказиш анъанага айланган.
Фориш туманидаги “Нурота” давлат қўриқхонаси ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси ходимлари томонидан 22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик кунига бағишлаб тарғибот тадбири ташкил этилди. “Дўстлик” маҳалла ҳудудидаги Порашт қишлоғидаги 13-умумтаълим мактабида ташкил этилган тарғибот тадбирида ўқувчи-ёшлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Тадбирда “Қизил китоб”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди. Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, она-табиатнинг биохилма-хиллигини асраб-авайлаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш каби мавзуларда сўз юритилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Tanishlarga yuboramiz

Forishliklarga obuna boʻling
@FORISHLIKLAR