УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ОТА • Умрининг охиригача мутлақ презид | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал
УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР
ОТА
• Умрининг охиригача мутлақ президент;
• Ташқи ишлар вазири;
• Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади)
• Пул фабрикаси
ОНА
• Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади)
• Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради)
• Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади)
ОПА
• Сотти (онанинг ўнг қўли)
• Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ)
СИНГИЛ
• Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди).
• Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).
АКА
• Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади).
• Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради)
УКА
• Олигарх (айтгани айтган, дегани деган)
• Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.
15 май - «Халқаро оила куни»
Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!
@FORISHLIKLAR