Get Mystery Box with random crypto!

Педагогика университети талабалари ҳафтада 2 кун мактабда амал | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

Педагогика университети талабалари ҳафтада 2 кун мактабда амалиёт ўтайди

Президент фармонига биноан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди ва педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи ОТМ этиб белгиланди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабларда амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

Шунингдек, талабаларининг танишув ва малакавий амалиётлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этилади.

Tanishlarga yuboramiz

Forishliklarga obuna boʻling
https://telegram.me/+1tIAJbDtnsc3MmZi