Get Mystery Box with random crypto!

Германияда мавсумий ишларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ди | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

Германияда мавсумий ишларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиядаги ҳамкор ташкилот қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади:

- меҳмонхонада ёрдамчи;
- ресторан хизматчиси;
- кўнгилочар истироҳат боғларида ёрдамчи.

Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

Ойлик маоши – 1800-2400 евро (brutto).

Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

22-35 ёш;
немис филологияси, туризм ва гастрономия йўналишидаги диплом;
Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (кейинроқ тақдим қилса ҳам бўлади);
судланмаган бўлиши.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни электрон тақдим этиши лозим:

а) хорижга чиқиш паспорти;
б) бакалавр дипломи;
с) немис тилидан B1 сертификати;
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (немис тилида).

Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: (71) 202-33-55.

Tashqi Mehnat Migratsiyasi Agentligi

@FORISHLIKLAR