Get Mystery Box with random crypto!

Жамоамиз таътилга чиқди Хабарингиз бор, Ўзбекистон Сoca Cola С | NAVBAHOR NAMANGAN FK

Жамоамиз таътилга чиқди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Сoca Cola Суперлигасининг 1-давра баҳслари якунланиб, барча жамоалар таътилга чиқишди.
Ўзингизга маълум, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган ўйинни 5 июль куни “Олимпик”ка қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди ва давралар оралиғидаги танаффусга 25 очко тўплаган ҳолда, турнир пешқадами сифатида чиқиб кетди (жорий мавсум якунини ҳам жамоамиз пешқадам сифатида якунласин, илоҳим!).
“Олимпик”ка қарши кечган баҳсдан сўнг, жамоамиз аъзолари таътилга чиқишди.
“Лочинлар” 11 июль куни Наманганда йиғилиб, 2-давра баҳсларига тайёргарликни бошлашади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Bizning kanal | Bizning guruh