2018-04-14 09:08:36
Машҳурларнинг пул ҳақидаги доно фикрлари Пулинг бўлиб, кўнглинг тусаган нарсани сотиб олиш яхши, албатта, лекин вақти-вақти билан текшириб тур - пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларни бой бермадингмикан?
Жорж Лоример.
Пулни ишлаб топган киши ва бадавлат инсон ўртасида улкан фарқ бор.
Марлен Дитрих Пулнинг кетидан қувма - уни қарши ол.
Жим Рон Агар ўз бойлигимизни ўзимиз бошқарсак, унда биз бой ва эркинмиз; агар бойлигимиз бизни бошқарса - у ҳолда биздан ночори йўқ.
Эдмунд Бёрк Ҳаётингиздаги устувор хислатлар ҳақида гапирманг. Пулингизни нимага сарфлаётганингизни кўрсатинг ва мен ўзим улар ҳақида сўзлаб бераман.
Жеймс Фрик Агар бой-бадавлат бўлишни истасангиз, захиралар ҳақида даромаддек ўйланг.
Бенжамин Франклин. Кўпчилик ўзи ҳақида пул топишни билмайди, деб ўйлайди. Аслида эса уларни тўғри сарфлашни билмайдиган бўлишади.
Фрэнк Кларк Кимлардир пули тугагандан кейингина у ҳақида ўйлай бошлайди, бошқалар эса вақт борасида худди шундай.
Иоганн Вольфганг Гёте Неча пул топишингиз эмас, қанча пулингиз қолиши, уларнинг сизга қандай хизмат қилиши ва улар билан неча авлодингизни таъминлай олишингиз муҳим.
Роберт Кийосаки Тежамкорлик одати ўз-ўзидан таълим ҳисобланади; у эзгуликни тарбиялайди, фидокорликка ўргатади, тартиб-интизомни шакллантиради ва дунёқарашни кенгайтиради.
Торнтон Мангер Пул қадри ҳаётингизни назорат қилишингизга қараб ошаверади.
Тимоти Феррисс Пуллар келажакда хоҳлаган нарсамизни сотиб олишимизни кафолатлайди. Ҳатто ҳозир бизга ҳеч нарса керак бўлмаса-да, улар келажакдаги янги истакни амалга ошириш имконияти билан таъминлайди.
Арасту @fikrlar
49.0K views06:08