Get Mystery Box with random crypto!

Уксоритсид (uxoricide) - бир кишини ўзини аёлини ўлдиришга айт | Fikrbank - Xurshid Maroziqov kanali

Уксоритсид (uxoricide) - бир кишини ўзини аёлини ўлдиришга айтилади. Бу атама, лотинчадан олинган, арабчадан эмас.

Ҳар ой (йилига эмас) АҚШда ўртача 74 та аёл ўз эри томонидан ўлдирилади. Бу ҳақида БМТнинг UNODC репортини ўқисангиз, бу глобал муамолигини англайсиз.
Масалан ҳар 100 минг кишига нисбат олинганда, Литва ва Италия европада пешқадамлик қилса, Осиёда Мўғилистон туради.

Айтмоқчи бўлганим, илтимос, бу нарсага диний тус беришга уринманг. Муаммо борми, албатта бор. Шуни ҳал қилайлик. Нима қиласиз буни динга боғлаб? Нима қиласиз йўқ жойдан жамият ичида диний адоват қўзғашга уриниб? Сиз муаммо билан ёнасизми ёки муаммони ўз нафратингиз йўлида қурбон қиласизми?

Ақлли одамлар рақам ва вазиятга баҳо беради, вазиятларни ўз ички нафратлари йўлида ишлатмайди.

Хуршид Марозиқов
@fikrbank