Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat.uz фикрдошлар фикрига амал қилади. Бугун сизларнинг т | Fikrat

Fikrat.uz фикрдошлар фикрига амал қилади.

Бугун сизларнинг таклифларингиз асосида Халқаро интернетсиз кун талабларига амал қиламиз ва пост жойлаштирмаймиз.

Қолаверса, бугун якшанба, Россияни инобатга олмаганда, деярли эътиборли янгиликнинг ўзи ҳам кутилаётгани йўқ.

Муҳими, сизларга раҳмат, бир кун "виртуал" ҳаётдан узилиб, "реал" ҳаётда яшаш ва шу орқали анчадан бери кўришмаган қариндошлардан хабар олиб, "жонли" мулоқот қилиш имкони бўлди.

Ҳурмат билан, Fikrat.uz админи Сухробжон Аввалбоев