Get Mystery Box with random crypto!

​​Ишқ нимадир? Ишқ бир ҳасратдир... Ҳожар онамиздек бир гўда | ФЕРУЗА БОНУ🧿

​​Ишқ нимадир?

Ишқ бир ҳасратдир...

Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.

Ишқ ишончдир...

Иброҳим Халилуллоҳдек энг севганини энг севганига икром қилмоқдир!

Ишқ ҳаёдир...

Oдам Атодек гуноҳлардан уялиб, қирқ йил осмонга қарай олмасдан йиғлаб, авф сўрамоқдир.

Ишқ фидойиликдир...

Яъқуб алайҳиссалом каби Аллоҳга қилган биргина хатоси учун энг суйганининг фироқида ҳижронда яшамоқдир.

Ишқ фидокорликдир...

Худдики бор давлатини дин учун фидо қилган Хадича онамиздек.

Ишқ рашкдир...

Худдики Оиша онамиздек, вафот этган бўлсалар ҳам севганларини Хадича онамиздан қизғаниб кўз ёш тўккандек.

Ишқ кечиришдир...

Юсуф алайҳиссаломдек ўзига мингларча xиёнатларга севги билан жавоб бергандек.

Ишқ йиғламоқдир...

Танимайдиган умматининг гуноҳлари учун йиғламоқ каби.

Ишқ Аллоҳ учун мўминни севмоқдир...

Худдики севимлиси Ҳамзанинг жигарини суғуриб олган Ваҳшийдан мўмин бўлгани учун нафратланмаган Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек!!

Сакия Расулмуҳаммад қизи