Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодий кўрсаткичлар икки нарсанинг - сиёсий қарорларнинг ва | Файзбоғ (ТемурМалик)

Иқтисодий кўрсаткичлар икки нарсанинг - сиёсий қарорларнинг ва жамиятдаги рағбатларнинг (кишиларни у ёки бу иқтисодий хатти-ҳаракатга ундовчи омилларнинг) натижасидир. Ўз навбатида, сиёсий қарорлар рағбатларга ва рағбатлар сиёсий қарорларга таъсир қилади.

Сиёсий қарорларнинг иқтисодий оқибатлари бўлади, дегани, 2+2=4 дегандек гап. Айни пайтда, иқтисодий кўрсаткичлар шунчаки статистика эмас, кишиларнинг реал ҳаётини, турмуш шароитларини ва улардаги ўзгаришларни акс эттирувчи сигналлардир.

Энди сиз бирор сиёсий хатонинг ёки бирор давлат раҳбарининг чиқарган қарорлари ва амалга оширган реформаларининг иқтисодий оқибатлари ҳақида гапирганингизда, бир (гуруҳ) инсоннинг жуда кўплаб инсонлар ҳаётига кўрсатаётган таъсири (масалан, инсонларни камбағаллаштираётгани, ҳаётига хавф туғдираётгани, ўзаро муносабатларига путур етказаётгани ва ҳ.к.) ҳақида гапираётган бўласиз.

Шунинг учун турли манипулятор ва полемистларнинг "иқтисодий кўрсаткичлар унчалик муҳим эмас", "жамиятнинг маънавий ўзлиги - бирламчи" ва ҳ.к. деган маънодаги сафсаталарига алданиб қолманг. Чунки бундайлар одатда ҳақиқатнинг бир қисмини тилга келтириш (ва бироз ёлғон аралаштириш) билан қолган қисмидан эътиборни чалғитиш санъатини яхши уддалайдилар. Ичида ҳақиқат бўлган ёлғон эса "тоза" ёлғондан кўра хавфлироқдир.

Беҳзод Алимов

@fayzboguz