Get Mystery Box with random crypto!

Темирйўл вокзали Мансур Ражабов (Робокоп)ни хусусий мулки-ми? | Фахрий Темирйўлчи

Темирйўл вокзали Мансур Ражабов (Робокоп)ни хусусий мулки-ми?

Яқинда “Taftish.uz ААning Antikorrupsiya guruhida” Shuhrat Nematov томонидан “Вокзал отангиздан меросми” сарлавҳали мақолага кўзим тушди.

Гап шундаки, муаллиф Бухоро-Тошкент йўналишидаги поездда келаётган 70 ёшли онасини кутиб олиш учун шимолий вокзал худудига келган. Машинасини қўйиш учун вокзал ёнидаги стоянкага яқинлашса, ички ишлар ва темирйўл ходимлари бу ёққа кириш мумкин эмаслигини, фақат темир йўл ходимлари учун эканлигини айтиб қайтариб юборганлар.

Камига, ўрнатилган тартибга биноан, яқинларини кутиб олиш учун келган фуқаролар вокзал худудига киргизилмадилар.
Шу пайт қонун қоидаларни писанд қилмасдан 01Х880БВ рақамли қора рангли “Equinox” автомашинаси хеч бир тўсиқларсиз йўловчилар тушадиган бекат худудига (перронга) кириб бориб, қандайдир ўрта ёшдаги одамни миндириб, поездда келган қария ва ёш болаларни, умуман олганда йуловчиларни назар-писанд қилмасдан шовқинли сигнал бериб вокзалдан чиқиб кетган.

Муаллифни қийнаётган савол бу машина кимга тегишли эканлиги-ю, бу валломат нима каромат кўрсатгани учун қоидаларни писанд қилмасдан халқни мулки бўлган вокзал ҳудудида гердайиб юриши...

Хуллас, вокзал худудида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларини маълумотига кўра 01Х880БВ рақамли “Equinox” автомашинасида темирйўлни катталаридан бири, ҳақиқатда қонун-қоидаларни назар писанд қилмайдиган, оддий ишчиларни бир тийинга олмайдиган, авваллари фақат Очилбой Раматовни майишату кайфу-сафосини ташкиллаштириб юрадиган, охирги вақтларда ундан хам ўзини юқори қўядиган мистер - Ражабов Мансур Қўчқор ўғли бўлган...

“Ана Сизга сюрпризу мана Сизга фахм-фаросат”...

Давлатимизда кутилаётган сиёсий тадбирлар аввалида, электорат бўлмиш хар бир Ўзбекистон фуқаросининг қадри ошадиган бир вақтда, бу ақлли “Сайловинга хам, фуқароларингга хам, йўловчиларингга хам...” деганига хеч шак шубха қолмади!

“От изини той босади” деганларидек, яқинда Олмалиқдаги қора “Малибу” автомашинаси ва ГАИ ходими ўртасида бўлган видео тарқалган эди. Унда Раматовга тегишли бўлган “одамлар” йўл қоидасига риоя қилмасдан харакатланганлиги маълум бўлган эди.

Мана Сизга халқ норозилигини келтириб чиқарадиган галамислар қаерда!

Биз темирйўлчиларнинг, шу қаторда рахбариятни ҳам, ойлик маошимизни қисман бўлсада шаклланишига сабаб бўлаётган йўловчилар бўлсада, аввал уларга қандай қулайликлар, қандай шароитлар ва сервис яратиб берилганлиги, йўловчи поездларнинг аҳволи.... шу хақида қайгуриш керак эмасми?

Эскириб, .... кирган вагонлар, жазирама чиллада кондиционер ишламаслиги, камига вагонларнинг ойналари очилмаса, сассиғи чиқиб кетган чойшаблар, ишлатишга одам ҳазар қилса, айрим проводниклар чойни захар қилиб миннат қилиб беришса...

Темирйўлнинг қайси соҳа-йўналишига, қурилишига қарама мистер порахўр Мансур Ражабовнинг фирмалари...
Узи кетингни тозалаб юрсанг хиди камроқ чиқади мистер катта порахўр... Сардоба, Шовозсой, Наврўз боғи можароларида сенинг исминг бор.
Ахборотда кўрган бўлсангиз, давлат раҳбари олдида, протоколга тупурган фақат Мансур экан - галстук тақмасмиш... Давлат раҳбари билмайди, у мени яхши кўради деб, олдида кўп ликиллайверма. Бир деганда ёнасан, кулинг хам қолмайди!
Шунча мол-мулк йиққандан кўра....

Астагфирулло, янаям Ражабов, Раматов кабиларни ўғил фарзанди йўқ, шунча елиб югуриб тўплаган молу дунёси суюкли куёвларига қолиб кетса...
Ёки мол-мулкини итига васият қиладиганлар тоифасиданмикан...

Оз қолди дўстлар, оз қолди...
Сайловлардан кейин темирйўлларда яхши томонга ўзгаришларни интизорлик билан кутиб қоламиз.

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://t.me/joinchat/gwLSgq2LS4BhYTMx

Facebook саҳифамиз