Get Mystery Box with random crypto!

ОНА Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламчалик адолатли ва | 𝐹𝐹𝐹

ОНА

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламчалик адолатли ва диёнатли инсон дунёда йўқдир. Зотан, ўз оналарини ҳеч қаерда васф қилмаган ҳолда, ОНАлар ҳақидаги энг яхши таърифларни айтган шу зот бўлади.
Жаннатни оналар оёғи остида эканини, отадан олдин онага лаббай дейиш лозимлигини уқтирган, онанинг биргина "уф" деган нолиши қарғишга айланиб кетиши мумкинлигини айтган ҳам охирги замон пайғамбаридир.
Бу ҳақиқий пайғамбарлик ва рисолатдир. Шахсий муносабатлари заррача кўринмаган ва оламлар Роббисининг эътирофини етказиш омонатига хиёнат қилмаган зотга салоту саломларимиз бўлсин!

###

Туғилмасимиздан олдиноқ биз ҳали келмаган дунёмизда биттагина одамни билардик. Қолганларни фақат туғилибгина танидик. Ҳатто отамизни ҳам...

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot