«УКАМ БЎЛАДИ!» Синовларга бойдир бу дунё, Бир кун келиб сабрим тўлади. Кетар бўлсам Раббим қошига, Эслагувчи укам бўлади! Дуолар-ла, қўллайман уни, ИншаАллоҳ, бахти кулади. Бирдан изсиз ғойиб бўлсам ҳам, Излагувчим укам бўлади! Чидай-чидай тўкилиб бўлдим, Дилда не бор Аллоҳ билади. Бутун дунё унутар бироқ, Соғингувчим укам бўлади. Гоҳо ота, оғамдек бўлиб, Баъзан койиб, баъзан қўллади. Фарзандимдек бағрим тўлдирган, Шу эркатой укам бўлади! @FARGONALILAR 7.1K viewsedited 13:06