Get Mystery Box with random crypto!

Олтиариқ ҳокимининг сўкингани иддао қилинган аудио тарқалди. В | FARGONALIKLAR

Олтиариқ ҳокимининг сўкингани иддао қилинган аудио тарқалди. Вилоят ҳокимлиги бунга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзовнинг тумандаги Қизилтепа маҳалласи аҳли билан ахлоққа зид иборалар ишлатилган ҳолда мулоқотда бўлганини иддао этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолатга Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унда бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шартлиги таъкидланган.

«Олтиариқ тумани Қизилтепа маҳалласида яшовчиларнинг туман ҳокими улар билан учрашувда аҳлоққа зид ибораларни қўллагани, ҳурматсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги иддаолари юзасидан ўрганиш олиб бориш учун халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгашининг Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан ишчи гуруҳ тузилди, ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади», – дейилади муносабатда.


(FARG'ONALIKLAR )


https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g