Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада ота ва ўғил вояга етмаган болани калтаклашди. ИИБ во | FARGONALIKLAR

Фарғонада ота ва ўғил вояга етмаган болани калтаклашди. ИИБ воқеага муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрининг Қурувчилар кўчасида 2 нафар фуқаролар вояга етмаган шахсни ураётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. Унга кўра, 21 февраль куни фуқаро Б.П фарзанди Н.К билан биргаликда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида яшовчи вояга етмаган Х.Ш. ни ўзаро келишмовчилик сабабли уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Хабарда шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинганлиги билдирилган.


(FARG'ONALIKLAR )


https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g