Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона шаҳрининг бош режасига кўра шаҳарда нималар қурилмоқда | FARGONALIKLAR

Фарғона шаҳрининг бош режасига кўра шаҳарда нималар қурилмоқда?

Нурафшон кўчасида Мустақиллик шаҳарчаси, шунингдек, Аэропорт кўчасида жойлашган собиқ мотодром ҳудудида кичик шаҳарчалар комплекси бунёд этилмоқда.

Бу ҳақда Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар жойлар орасида қурилишларни тўхтатиш масаласи, мазкур қарорга сабаб бўлган омиллар ҳамда шаҳарсозликдаги янги режаларга бағишланган брифингда маълум қилинган.

Фарғона шаҳар ҳудудига Фарғона туманидан қўшиб олинаётган 300 гектар ерда йўлдош шаҳарчалар ташкил қилиш бўйича Туркия ва Жанубий Корея давлатларининг лойиҳа институтлари томонидан алоҳида бош режа ишлаб чиқилмоқда.

Маълум бўлишича, Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлар ҳудудида қурилиши тўхтатилган тадбиркорларга айнан шу ҳудудлардан ер майдонлари таклиф этилган.

(FARG'ONALIKLAR )


https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g