Get Mystery Box with random crypto!

«Фарғона вилояти ҳокими кубоги–2021»: Футбол учрашувларига 100 | FARGONALIKLAR

«Фарғона вилояти ҳокими кубоги–2021»: Футбол учрашувларига 1000 нафар мухлис киритилишига рухсат берилди

Фарғона шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ҳоким кубоги–2021» мусобақаси давом этмоқда. Мусобақа учрашувлари мухлисларсиз бўлиб ўтаётган эди.

Фарғона вилояти футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда мазкур мусобақа доирасида бўлиб ўтадиган футбол учрашувларига футбол ихлосмандларининг таклифлари инобатга олинган ҳолда ҳар бир ўйинга 1000 (бир минг) нафар мухлис киритилишига рухсат берилади.

«Мухлислар белгиланган тартиб-қоидалар асосида, хусусан, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўйинларни томоша қилишлари мумкин. Ҳар бир футбол учрашуви Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ва тегишли органлар томонидан қатъий назоратга олинади», – дейилади хабарда.

(FARG'ONALIKLAR )


https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g